Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда 4 киши фожиали ўлим топди

Қашқадарёда 4 киши фожиали ўлим топди

Бугун соат 04.00лар атрофида Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Гумбулоқ МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Олмаота – Тошкент – Термиз” йўналишидаги халқаро автомобил йўлининг 1262-километрида  “Ласетти” ва “Камаз” русумли автомашиналар тўқнашиб кетди. Автоҳалокат оқибатида жами 5 нафар фуқародан 4 нафари воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилди

Йўловчилардан бири Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Беморга “ўнг билак суягининг типик кисмидан ёпиқ синиши” ташхиси қўйилган. Айни пайтда шифокорлар унга даво муолажаларини кўрсатмоқда.

Ушбу вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган.

Киритилди: 17:30 11.10.2019. Ўқилди: 3911 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!