Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарёда 2,5 яшар фарзанди бор она қамоққа олинди. Нега?

Қашқадарёда 2,5 яшар фарзанди бор она қамоққа олинди. Нега?

Ижтимоий тармоқларда Касби туманида яшовчи С.Хайруллаеванинг опаси М.Хайруллаеванинг асоссиз равишда қамоққа олинганлиги, унинг 2 ёш 5 ойлик фарзанди борлиги, онаси юрак касаллиги билан оғриши, фарзанди онасида қолиб кетганлиги, опаси оиласида ягона боқувчи эканлиги, опасининг қамоқдалигида ўғли икки маротаба касал бўлиб қолганлиги, опаси юрак пароги, ўпка сил касаллиги билан касалланганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган.

Вилоят прокуратурасига кўра, фуқаро М.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси ва бошқа тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги юқорилиги ҳамда фуқароларга етказилган моддий зарарлар қопланмаганлиги сабабли, суд ажрими билан унга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов жараёнида ўтказилган комиссион суд-тиббий экспертиза хулосасида, унинг саломатлиги ҳолати терговда қатнашишига, қамоқда сақланишига монеълик қилмаслиги кўрсатилган.

Айбланувчи адвокатлари иштирокида жиноят иши ҳужжатлари билан таништирилиб, жиноят иши мазмунан кўриш учун жиноят ишлари бўйича Миришкор туман суди муҳокамасига юборилган.

Киритилди: 12:20 01.08.2021. Ўқилди: 3603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!