Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарё вилоят СЭОМ ходимларининг 4 нафарида коронавирус аниқланди

Қашқадарё вилоят СЭОМ ходимларининг 4 нафарида коронавирус аниқланди

Қашқадарё вилоят Санитария ва эпидемиология осойишталик маркази ходимларининг тўрт нафарида коронавирус чиқди. Бу ҳақда «Дарё» вилоят СЭОМ ахборот хизмати раҳбари Баҳриддин Эсонов маълум қилди.

«Марказнинг беш юзга яқин ходими хавфли вируснинг таҳлили, дезинфекция ишларига жалб қилинган. Бу жараёнда онгли равишда иштирок этиб, хавфли вирусни юқтириб олиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Хусусан, 2020 йил 8 июль куни ўтказилган текширувларда марказнинг тўрт нафар ходимида тест синовлари мусбат натижани кўрсатди. Шу боисдан 9—10 июль кунлари марказ дезинфекция тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди. Лабораторияда ишловчи ходимлар уй карантинига олинган», — дейди Баҳриддин Эсонов.

Таъкидланишича, вилоят СЭОМ бир кунда 700 тага қадар бемор ёки гумонланувчидан тест синовларини олиб, ташхис қўйиш имкониятига эга. Вилоят аҳолиси эса 3 миллион 300 минг кишидан ортган.

Вилоят СЭОМ масъулининг тан олишича, марказга тест топшириш ниятида мурожаат қилувчилар кунига тўрт-беш мингтага етаётгани боис, марказ биноси олдида навбатлар юзага келмоқда.

Аввалроқ Адлия вазири маслаҳатчиси коронавирусга оилавий чалингани ва COVID-19’га тест топшира олмаётганини маълум қилган бўлса, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баратова коронавирусга топширган тести жавобини ололмаётгани ошкор қилди. Журналист Барно Султонова эса Тошкент шаҳридаги Санитария эпидемиология осойишталик марказларидаги коронавирусга тест топшириш билан боғлиқ вазиятни танқид қилди.

Киритилди: 15:20 14.07.2020. Ўқилди: 3120 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!