Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қарздорликни йўқ қилиб бериш қанчага тушди?

Қарздорликни йўқ қилиб бериш қанчага тушди?

Мажбурий ижро бюросининг Каттақўрғон туман бўлими томонидан фуқаро Тўлқин Мелиевнинг аризаси юзасидан текширув ўтказилди.

Маълум бўлишича, фуқаро Ж. Қодиров“Қорадарё” электр таъминоти корхонасида ҳеч қандай вазифада ишламайди. Лекин хонадонида фойдаланилган электр энергиясидан қарздорликни аниқлаш ва электр ҳисоблагични алмаштириш мақсадида, Т. Мелиевга ўзини корхона ходими сифатида таништирди.

Уни алдаб, ишончига кириб, Т. Мелиевнинг хонадонига янги электр ҳисоблагич ўрнатишга рухсат бериш ва 1 млн. 360 минг сўмлик қарздорлигини йўқ қилиб беришни ваъда қилди. Эвазига 800 минг сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритди.

Олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида Ж. Қодировнинг олган 800 минг сўм пулларни ихтиёрий равишда қайтариб бераётганида ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди

Мазкур ҳолат юзасидан Ж. Қодиров ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xs.uz

Киритилди: 15:49 13.12.2018. Ўқилди: 1944 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!