Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қаришни 5-10 йил ортга суришга ёрдам берадиган 7 тавсия

Қаришни 5-10 йил ортга суришга ёрдам берадиган 7 тавсия

Ёш кўриниш учун косметик ўзгаришларни амалга оширган билан организмнинг умумий аҳволи яхшиланиб, куч ва энергияга тўлмайди, бусиз эса қариш ортга сурилиб қолмайди. Ёшликка хос куч ва қувватга тўла бўлиш ва кутилгандек натижага эришиш учун амал қилиш керак бўлган ва самара берадиган тавсиялар билан бўлишамиз.

Кўпроқ табассум қилинг

Юзида ҳамиша самимий табассум бўлган инсонлар ёшига нисбатан доимо ёш ва энергияга тўла кўриниши ўтказилган тадқиқотларда ҳам аниқланган. Унга кўра кўнгилли иштирокчилардан суратдаги инсон ёшини аниқлаш сўралган. Натижага кўра, юзида табассум бўлган фотодаги инсонлар жиддий юз қиёфалилардан 5-10 ёш кичик кўрингани маълум қилинган. Кулиш нафақат ҳаётни, балки ёшликни ҳам узайтиради, деган хулосага келган ҳолда юзингиздан табассум аримаслигини тавсия қиламиз.

Узум ейишни канда қилманг

Узум, нок ва олхўрининг ширин бўлишига сабабчи бўладиган таркибидаги сорбит, табиий энг яхши намлантирувчи модда ҳисобланади. Унинг истеъмолидан кейин ҳужайралар сув билан тўйинади ва намлик узоқ вақт сақланиб туради. Ёш ва таранг тери учун эса намланиш жуда ҳам муҳим саналади.

Қошларингизга эътибор қаратинг

Парваришланган қошлар ёшга нисбатан катта кўринмаслик учун аҳамиятли саналади. Қошлар жуда ҳам ингичка бўлмаслиги ҳамда ранги соч рангидан очроқ ва табиий кўрингани яхши. Бунда нигоҳлар порлоқ ва кўриниш эса эътибор тортадиган бўлади.

Қўл терисини парваришлашни унутманг

Қўл терисини нафақат кундалик намлантирилишига, балки ультрабинафша нурларидан сақланишига ҳам эътибор қаратиш керак. Қўл териси қуёш нуридан ҳимояланишга юздан кам бўлмаган даражада муҳтож бўлади.

Кўкат ва сабзавотларни канда қилманг

Кўкат ва сабзавотлар, айниқса, помидорда терини қаришини олдини оладиган витамин ва микроэлементлар мўл бўлади. Қолаверса, таркибидаги ликопин терини ультрабинафша нурларидан табиий йўсинда ҳимоя қилади. Шу сабаб ҳам ундан тайёрланган салат ва таомларни кундалик рационга киритиш тавсия этилади.

Балиқ маҳсулотлари истеъмол қилинг

Мияни ёш билан боғлиқ муаммолардан ҳимоя қилиш учун ҳафтасига икки порция балиқ ейиш кифоя қилади. Шунингдек, ёғли балиқ маҳсулотларида мушаклар тонусини ва тери таранглигини оширадиган бирикма – DMAE бўлади. Баъзи косметологларнинг таъкидлашича, ёғли балиқ маҳсулотларини доимий равишда истеъмол қилган кишиларнинг қаришни ортга сурадиган кремлардан фойдаланишига ҳожат қолмайди.

Спорт билан шуғулланинг

Мушаклар тонусда ва уйқу тиниқ бўлиши учун ҳафтасига камида 4 марта спорт билан шуғулланиш керак. Айнан уйқунинг етишмаслиги муддатидан аввал қаришга сабаб бўлади. Ҳафтасига 150 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, ижобий натижанинг гувоҳи бўласиз.

Киритилди: 06:00 26.11.2020. Ўқилди: 3537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!