Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қаришга қарши янги технология ишлаб чиқилди

Қаришга қарши янги технология ишлаб чиқилди

Жанубий Кореянинг Ульсан миллий фан ва технология институти олимлари қаришга қарши курашувчи янги технологияни ишлаб чиқди.

Мазкур технология ёшга боғлиқ касалликларни даволаш ва қариган ҳужайраларни соғлом ҳужайраларга зарар етказмасдан танлаб олиб ташлашга асосланади.

Маълумки, қариган ҳужайралар одамларда ёшга боғлиқ касалликлар юзага келишига туртки беради. Олимлар янги тадқиқотда қариган ҳужайралар мембраналарида ҳаддан ташқари экспрессияга учраган рецепторларни танлаб нишонга оладиган органик молекулаларни яратишди.

Ушбу молекулалар дисульфид алоқаларини таъминлаш ва олигомерларни яратиш учун қариган ҳужайралардаги юқори даражадаги реактив кислород турларидан фойдаланади. Ўз навбатида, олигомерлар митохондрияль мембраналар билан боғланиб, уларни бартараф этадиган а-спирал шаклида иккиламчи тузилишга эга бўлган синтетик оқсилларда йиғилади, деб хабар беради lenta.ru.

Киритилди: 15:53 19.09.2023. Ўқилди: 2225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!