Эрталаб соат 7:00 дан бошлаб Тошкент аэропортида об-ҳаво шароити — туман тушиши ҳамда кўриниш 100 метргача пасайиб кетганлиги сабабли 10 дан ортиқ рейслар кечиктирилди.
Туркия ҳаво йўлларининг Истанбулга, “Узбекистан Аирвайс” авиакомпаниясининг Москва, Бишкек, Дубай, Жидда, Франкфурт, Душанбе ва Шарм ал-Шайх йўналишларида 10 дан ортиқ парвозлари белгиланган вақтидан кечиқиб учди.
Об-ҳаво шароити соат 11 га яқин яхшиланди. Аэропорт рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни бошлади.
Айни дамда барча кечиктирилган рейслар «Тошкент» аэропортидан манзилга қараб учиб кетди.