Бугун соат 06:50 да Наманган халқаро аэропортида туман сабабли ҳаво кемаларини қабул қилиш бўйича чекловлар жорий этилди (кўриш масофаси 350 м).
FLYONE авиакомпаниясининг AUV-252 рейси Жидда — Наманган йўналиши бўйича парвозни амалга оширар экан, экипаж қарорига биноан Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди.
Парвознинг Тошкент халқаро аэропортига қўниши 07:41 да, маҳаллий вақт билан амалга оширилди.