Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қадимий ўзбек шаҳарларида машҳур дўконлар тизими очилади

Қадимий ўзбек шаҳарларида машҳур дўконлар тизими очилади

Аввалроқ, Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида 2025 йилгача туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур қарорга билан туризмни ривожлантириш учун 2019 йилда амалга оширилиши керак бўлган ишлар режаси ҳам тасдиқланиши белгиланган.

2019 йилда амалга оширилиши керак бўлган ишлар режасида “shopping” туризмини ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар кўрсатилган.Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига қадимий шаҳарлар ва вилоятларнинг маъмурий марказларида божсиз савдо қилувчи Duty Free дўконларини ташкил этиш учун тегишли ўзгартишларни киритиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори ишлаб чиқилади.
 
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасига савдо-кўнгилочар комплекс ва бутиклар ташкил қилишни рағбатлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш юклатилади.

Manba: qalampir.com

Киритилди: 15:50 15.11.2018. Ўқилди: 1459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!