Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Путиннинг янги лимузини Финляндияга олиб келинди

A A A
Путиннинг янги лимузини Финляндияга олиб келинди

Россия президенти Владимир Путиннинг лимузини ва кортежга кирувчи Aurus маркали барча автомобиллари Хелсинкига олиб борилди. Мазкур шаҳарда Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашади. Машиналар Хелсинкига «Ил-76» самолётида етказилган. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.Зирҳланган лимузин биринчи марта Путиннинг инаугурация маросимида намойиш этилган. Кейинчалик бу машина билан бирга ҳаракатланувчи минивенларнинг суратлари ҳам пайдо бўлган.

Aurus маркасидаги барча машиналар ягона модул платформаси асосига қурилган. Лимузин ва оддий седан «Сенат» номини олган, катта лимузин эса «Арсенал» деб номланган. Кейинроқ «Комендант» деб аталувчи йўлтанламас пайдо бўлади. Шунингдек, уларнинг қатори мотоцикл ва «халқ йўлтанламаси» билан тўлдирилади.

Manba: daryo.uz

 

Киритилди: 08:00 14.07.2018. Ўқилди: 1737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда