Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Путиннинг ультиматуми ва АҚШнинг ҳаракатлари долларга зарба берди - GT

Путиннинг ультиматуми ва АҚШнинг ҳаракатлари долларга зарба берди - GT

Москва Ғарбдан газ учун тўловни фақат рублда тўлашни талаб қилиб, ўз иқтисодини мустаҳкамлагани, АҚШнинг Россияга қарши баъзи қадамлари бошқа мамлакатларни доллардан воз кечишни бошлаганига мисол бўла олади. Бу ҳақда Хитойнинг “Global Times” нашри ёзмоқда.

“Бундай дадил чора (Россиянинг ультиматуми – таҳр.) дарҳол рубль қийматини барқарорлаштиришга ва Ғарб санкцияларининг салбий таъсирини сезиларли даражада юмшатишга ёрдам берди”, дейилади нашрда.

Бундан ташқари, АҚШ расмийларининг ҳаракатлари: Россия активларини музлатиш ва нотўғри пул-кредит сиёсати ҳам АҚШ валютасига қарши ўйнайди, дейилади мақолада.

“АҚШ Вашингтоннинг буйруғига бўйсунишдан бош тортган ҳар қандай одамнинг активларини тортиб олиши мумкинлиги ҳақидаги ғоя ҳақиқатдан ҳам асабийлаштиради ва кўпроқ мамлакатларни ўз заҳира активларини доллардан узоқлаштиришга ундайди”, дейилади хабарда.

Муаллифларнинг фикрича, АҚШ Федерал резерв тизими фақат Америка ва Уолл-стрит инвесторларининг манфаатлари ҳақида қайғуради, АҚШ марказий банки эса сўнгги пайтларда тез-тез хато қилиб, ликвидлик ва инфляция инқирозларини келтириб чиқармоқда.

“Шундай қилиб, Ғарбнинг Россияга нисбатан қўллаган мисли кўрилмаган санкциялари, жумладан, унинг марказий банкига нисбатан чекловлар ҳозирда АҚШ доллари ҳукмронлигини тобора заифлаштиришга таҳдид солмоқда ва халқаро валюта тизимининг янада катта бўлинишига олиб келиши мумкин”, дейилади мақолада.

Украинани денацификация и демилитаризация қилиш бўйича махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Чекловчи чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотларга таъсир кўрсатди. Кўпгина брендлар Россиядан чиқишини эълон қилди.

Президент Владимир Путин Россияни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати Ғарб учун узоқ муддатли стратегия эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Европанинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.

Киритилди: 14:44 16.08.2022. Ўқилди: 5974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!