Франсия президенти Эммануюэль Макрон Россия етакчиси Владимир Путиннинг Украинадаги ҳаракатларини оқламаслигини айтди. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.
"Мен бунда мантиқ бор деб ўйламайман", — деди Макрон.
Эслатиб ўтамиз, махсус операция бошланганидан бери Макрон Путинга бир неча бор телефон орқали қўнғироқ қилган.
Aввалроқ Франция раҳбари Россиянинг қисман сафарбарлик эълон қилган қароридан афсусда эканини айтганди. "Бу қарор ёмон хабар эди, — деди Макрон. — Бу Россиянинг янада яккаланишига олиб келади".