Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Путинни тарихий шахс деб ҳисобловчилар сони яна икки бараварга камайди

Путинни тарихий шахс деб ҳисобловчилар сони яна икки бараварга камайди

«Левада-центр» агентлиги (Россияда «хорижий агент» сифатида тан олинган) россияликлар орасида ўтказилган «Тарихдаги энг таниқли шахслар» сўровномаси натижаларини эълон қилди. Сўнгги марта бундай сўров 2017 йилда ўтказилган.

Янги сўровномада Россия президенти Владимир Путинни таниқли тарихий шахс деб биладиган россияликлар улуши икки бараварга камайган — 34 фоиздан 15 фоизгача.

Шунингдек, Александр Пушкин (34 фоиздан 23 фоизгача) ва Пётр I (29 фоиздан 19 фоизгача)нинг машҳурлиги ҳам пасайган. Шу билан бирга, академик Андрей Сахаровни таниқли тарихий шахслар қаторига қўшганларнинг улуши 2017 йилга нисбатан сезиларли даражада ошган — 2 фоиздан 7 фоизгача.

Сўровномада бу сафар ҳам энг кўп овозни Иосиф Сталин олди — 39 фоиз. Унинг номи 2012 йилдан бери сўзсиз етакчи бўлиб келмоқда.

Киритилди: 12:51 22.06.2021. Ўқилди: 1732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!