Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков янги коронавирус инфекцияси пандемияси пайтида давлат раҳбарининг "бункерда" бўлганлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
Бу ҳақда у "Россия 1" телеканали эфирида айтиб ўтди.
Песковнинг таъкидлашича, Путинда ҳеч қандай “сирли” бункер йўқ. Путин Ново-Огарёводаги қароргоҳида яшамоқда ва ишламоқда, айнан ўша ердан Кремлга ҳамда хизмат сафарига бормоқда.
Вакилнинг қўшимча қилишича, президент пандемиядан олдин ҳам Ново-Огарёвода яшаган.