Германия Вазирлар Маҳкамаси вакили Ульрике Деммернинг сўзларига кўра, канслер Ангела Меркель Россия президенти Владимир Путин билан Парижда Норман форматидаги саммит доирасида икки томонлама учрашув ўтказади.
Бу ҳақда хорижий ОАВга таянаган ҳолда “Mk.ru” хабар берди.
Путин билан учрашувда Грузия фуқаросининг ўлдирилиши юзасидан тергов доирасида Россия Федератсиясининг Берлиндаги элчихонаси ходимларининг ҳайдаб чиқарилиши масаласи кўтарилиши кутилмоқда.