Унинг сўзларига кўра, “коллектив Ғарб” деб аталадиган гуруҳнинг русофоб қисми Россияга қарши курашмоқда.
"Бироқ биз иқтисодиётимизни ривожлантиришда, молиямизни мустаҳкамлашда, қуролли кучларимизни такомиллаштиришда, мудофаа саноатида янги натижаларга эришишда ва олдинга ҳаракат қилишда давом этяпмиз. Йигитларимиз, жангчиларимиз, олға интилишда давом этмоқда. Ғалаба, шубҳасиз, бизни кутмоқда", — деди Россия президенти.