Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ҳаётига суиқасд қилинганидан кейин унинг хавфсизлигидан хавотирда эканини айтди.
Айтганча, менинг фикримча, у ҳозир ҳам хавфсиз эмас», деди Путин Қозоғистонда журналистлар билан суҳбатда. Афсуски, Қўшма Штатлар тарихида турли воқеалар содир бўлган. Менимча, у ақлли ва эҳтиёткор одам.
Путиннинг қўшимча қилишича, АҚШ сайлов кампанияси вақтида Трампнинг оиласи ва фарзандлари сиёсий рақиблар томонидан қандай тазйиқларга учрагани уни янада ҳайратда қолдирган. У бу хатти-ҳаракатни »жирканч« деб атади ва Россияда бундай қилмасликларини айтди.
«Бизнинг бандитларимиз бундай қилмайди. Жиноий гуруҳлар ўзаро урушганда, аёллар ва болаларга тегмайди», - деди Россия президенти.