Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Путин тинчликни хоҳламайди, у ақлдан озган - Зеленский

Путин тинчликни хоҳламайди, у ақлдан озган - Зеленский

Глобал Тинчлик Саммити бўлиб ўтади ва россияликлар тадбирни қанчалик бузишга уринмасин, муваффақиятли бўлиб ўтиши керак. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский 4 май куни кечки мурожаатида маълум қилди, унинг видеоси Инстаграмда эълон қилинди.

«Бугун эрталаб Украина Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Александр Сирскийнинг узун ҳисоботи бўлиб ўтди. Олий Бош қўмондон Украинанинг фронт чизиғидаги позициялари, бўлинмаларнинг аниқ ҳаракатлари, аниқ йўналишлар ҳақида махсус маълумот берди. Ҳар бир жангчимизга сабр-тоқатингиз учун раҳмат айтаман!», — деди Зеленский.

Унинг фикрича, «Россияни фақат Украинани ёлғиз қолдиришга мажбур қилиш мумкин».

«Ва шундай бўлади. Бизнинг кучларимиз буни албатта амалга оширади. Украина халқининг кучи, Украина ҳарбий кучи, Украинанинг дунё билан бирлигининг кучи, шерикларнинг кучи, Украина дипломатиясининг кучи», - дея таъкидлади Украина раҳбари.

У Украина ташаббуси билан ўтказилаётган Глобал тинчлик саммити муваффақиятли ўтишига ишонч билдирди.

«Путин тинчликни хоҳламайди, у ақлдан озган ва ҳар куни унинг ҳукумати буни исботлаш учун нимадир қилади. Бу ёвузликни енгиш, урушни енгиш учун эса дунёнинг максимал бирлиги керак. Биргаликда натижаларга эришамиз», - дея хулоса қилди Зеленский.

Киритилди: 09:14 05.05.2024. Ўқилди: 2155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!