Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Путин Россиянинг ядровий урушга тайёрлигини айтди

Путин Россиянинг ядровий урушга тайёрлигини айтди

Техник нуқтаи назардан Россия ядровий урушга тайёр, лекин уруш бошлаш ниятида эмас, деди Путин. Унинг аниқлик киритишича, у Украинадаги можаро пайтида ҳеч қачон ядро қуролидан, жумладан, тактик қуроллардан фойдаланиш ҳақида ўйламаган.

Ҳарбий-техник нуқтаи назардан, Россия ядро урушига тайёр, деди президент Владимир Путин телебошловчи Дмитрий Киселевга берган интервьюсида.

«Ҳарбий-техник нуқтаи назардан, биз, албатта, тайёрмиз. Бизда улар [ядровий ракеталар] доимо жанговар шай ҳолатда», — деди Путин Россия ҳақиқатан ҳам ядро урушига тайёрми, деган саволга жавоб берар экан.

Тактик ядро қуроллар ҳақида гапирар экан, президент Украинадаги уруш вақтида бундай қуроллардан фойдаланишга ҳеч қачон эҳтиёж бўлмаганини таъкидлади. Бу унинг хаёлига ҳеч қачон бундай фикр келмаганлигини англатадими, деган саволга Путин: «Йўқ, лекин нима учун?», дея жавоб берди.

Путин, шунингдек, бугунги кунда АҚШ ҳам ядровий кучларини ривожлантираётганини, бироқ бу уларнинг уруш бошлашга тайёрлигини англатмаслигини эслатди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, агар АҚШ ядровий синовлар ўтказса, Россия ҳам шундай қилиши мумкин.

Киритилди: 09:02 13.03.2024. Ўқилди: 2240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!