Президент Владимир Путиннинг айтишича, ДХР, ЛПР, шунингдек, Херсон ва Запороже вилоятлари Россия таркибига киради, улар учун рус аскарлари курашмоқда. Унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .
«Йигитларимиз жанг майдонида курашадиган ҳудудлар бизнинг ҳудудларимиздир. Булар Луганск халқ республикаси, Донетск халқ республикаси, Запороже вилояти ва Херсон вилояти», — деди Путин.
Бунгача Россия раҳбари Россия армияси ўзининг украиналик рақибларидан фарқли ўлароқ, мустақил равишда ҳарбий амалиётлар олиб боришини ҳамда маҳсулот ва ҳарбий дастурий таъминотни ўзи ишлаб чиқишини таъкидлаган .