Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Путин: “Россия бу саноатни кучайтиришда давом этади!”

Путин: “Россия бу саноатни кучайтиришда давом этади!”

Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг ядро саноати салоҳиятини кучайтирган ҳолда геосиёсий ҳамда технологик муаммоларга жавоб беришини маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.

“Россия ядро саноатидаги яратувчилар билан ҳақли равишда фахрланади, зеро, бунинг натижасида мамлакат ядро қуролини қўлга киритди ва шу тариқа ўнлаб йиллар давомида тажовузлардан сақланиб келди”, дея таъкидлаган Россия президенти Владимир Путин “Ядро саноати ходимлари куни” билан боғлиқ табрикларида.

“Биз совет атом лойиҳасининг бошланишида турган таниқли олимлар, конструкторлар, муҳандислар, ишчилар билан ҳақли равишда фахрланамиз. Зотан, улар кўринишидан имконсиз бўлган ишни қилишди - энг қисқа вақт ичида янги саноатни нолдан яратишди, мамлакатни ядро қуроли билан таъминлашди. Ва бу биз учун асосий бир нарсани англатади - стратегик мувозанат тикланди, халқимизга қарши жазосиз тажовузлар имконсизга айланди. Шунингдек, мамлакат тинчлиги ва миллий хавфсизлиги келгуси ўн йиллар давомида кафолатланди», - дейди Путин.

Киритилди: 21:23 28.09.2020. Ўқилди: 2822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!