Россия президенти Владимир Путин Россия мусулмонларини Рамазон ҳайити билан табриклади.
“Муборак Рамазон ойи тугашини белгиловчи ушбу қадимий, ҳар бир мусулмон учун қадрли байрам инсонпарварлик ғоялари, тақво ва меҳр-мурувватга содиқлик рамзи бўлиб, диндорларнинг ислом динининг келиб чиқишига, барча жаҳон динлари замирида турган юксак маънавий-ахлоқий кўрсатмаларига асосланган”, дейилади хабарда.
Путин, шунингдек, россиялик мусулмонлар жамиятда халқаро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, маданий хилма-хилликни сақлаш ва мамлакатнинг устувор манфаатларини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшаётганини таъкидлади.