Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбатида Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилди.
Бу ҳақда Арманистон ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.
Томонлар, шунингдек, Арманистон-Россия икки томонлама кун тартибидаги масалаларга ҳам тўхталди.