Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Путин — панжалари орасидаги сичқонни истаган вақтда ютиб юборадиган мушук"

"Путин — панжалари орасидаги сичқонни истаган вақтда ютиб юборадиган мушук"

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Россия президенти Владимир Путиннинг республикага нисбатан санкцияларни жорий этмаслик борасидаги позициясига изоҳ берди. Бу ҳақда Грузиянинг «Рустави 2» телеканали орқали хабар қилинди. Бу ҳақда "Дарё" нашри ёзмоқда.

Саакашвилининг сўзларига кўра, Россия етакчиси республика ҳукумати билан «қашшоқ Грузиянинг аҳамияти мавзусида мастер-класс» ўтган.

«Путин Грузияга нисбатан санкцияларни бекор қилиш тўғрисидаги қарори билан панжалари орасида сичқонни ушлаб туриб, уни истаган вақтда ютиб юбориши мумкин бўлган мушукка ўхшайди. Грузиянинг ҳозирда тўлиқ коррупцияга ботган ҳукумати Россия иқтисодиётига қараб йўналиш олиш учун қўлидан келган барча нарсани қилди ва бугун ушбу ҳаракатлар ўз натижасини берди», — дейди сиёсатчи.

Саакашвилининг қўшимча қилишича, 2012 йилда Грузия ва Америка эркин савдо бўйича келишувга эришишга яқин бўлган. Агарда у амалга ошганида Грузиядаги ҳеч бир инсон ўз товарини Россияга олиб кирмаган бўлар эди. Бироқ республиканинг ҳозирги ҳукумати қасддан бошланган ишни охирига етказмаган.

Киритилди: 10:23 10.07.2019. Ўқилди: 2730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!