Санкцияларга жавобан Россия 2014 йилда жорий этилган озиқ-овқат эмбаргосини яна 10 йилга узайтирди.
Бу ҳақда Президент Владимир Путин имзолаган фармонда айтилган.
Эмбарго доирасида иқтисодий санкциялар қўллаётган давлатлардан гўшт ва сут маҳсулотлари, балиқ, сабзавот, мева ва ёнғоқларни мамлакатга олиб кириш тақиқланади.
Эмбарго Европа Иттифоқи, АҚШ, Австралия, Канада, Норвегия, Исландия, Лихтенштейн, Албания ва Черногорияга тегишли.