Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Путин ноқонуний миграцияни тўхтатиш бўйича кўрсатма берди

Путин ноқонуний миграцияни тўхтатиш бўйича кўрсатма берди

Россия президенти Владимир Путин 2 апрель куни бўлиб ўтган Ички ишлар вазирлиги коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида ноқонуний миграцияни тўхтатиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда “Известия” хабар берди.

Россиядан 2023 йил 110 мингга яқин ноқонуний муҳожир чиқариб юборилган. Бу 2022 йилга нисбатан 65 фоизга кўпдир.

Жамоат тартибини таъминлаш, экстремизмга қарши курашиш, ноқонуний миграцияга чек қўйиш, жойлардаги хизматлар фаолияти, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг уюшган жиноятчиликни зарарсизлантириш борасидаги фаолияти каби вазифаларга алоҳида эътибор қаратишингизни сўрайман, — деди Путин.

Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев 2023 йилда мигрантлар томонидан содир этилган жиноятлар, жумладан, қотиллик 18 фоизга, ўғирлик 14 фоизга, ўғрилик 32 фоизга, тартибсизликлар 22 фоизга камайганини айтди.

Путин мамлакатга ноқонуний кириш экстремизм ва жиноятчилик учун “озуқавий муҳит” ҳисобланишини таъкидлади. Унга кўра, мамлакатнинг урф-одатлари, тарихи, тилини ҳурмат қилмайдиганлар Россияга киритилмаслиги керак. Бу қоида мамлакат миграция сиёсатининг асосий тамойили бўлиши лозим.

Киритилди: 10:36 03.04.2024. Ўқилди: 1746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!