Россия раҳбари Владимир Путин махсус хизматларнинг иш усулларини ошкор қилишни тақиқлади.
Президент томонидан имзоланган федерал қонун ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, Федерал хавфсизлик хизмати, хорижий разведка идораларининг иш тактикаси ва усуллари, шунингдек, ҳукумат идораларининг сафарбарлик соҳасидаги маълумотларни ошкор қилиш тақиқланади.