Петербург халқаро иқтисодий форумида сўзга чиққан Владимир Путин Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақида гапириб, "махсус операция"нинг барча вазифалари бажарилишини яна бир бор таъкидлади. У яна операциядан мақсад Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш эканини қайд этди.
Унинг сўзларига кўра, махсус операция ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш мураккаб бўлса ҳам, бунга мажбур бўлишган. "Бу саккиз йил давомида геноцидга учраган Донбасс аҳолисини ҳимоя қилишга қаратилган эди", — деб таъкидлади Путин.