Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Путин кетса, Россиянинг тақдири нима бўлади?

Путин кетса, Россиянинг тақдири нима бўлади?

NBC телекомпанияси журналисти Кир Симмонс Путиндан 2036 йилгача ўз лавозимида қолиш имкониятини берадиган Конституцияга киритилган ўзгартишларни эслаб, ундан кейин Россияда нима бўлишини сўради.

Путин эса биринчи марта иш бошлаган 2000 йилларни эслади. «Мамлакат суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини сақлаш арафасида мувозанатлашаётган, қашшоқлик чегарасидан паст бўлган фуқаролар сони кўп ва бу аҳвол ҳалокатли эди. Энди ҳам муаммолар жуда кўп, аммо вазият умуман бошқача. Бир куни менинг ўрнимга бошқа президент албатта келади. Нега ҳаммаси бирданига барбод бўлиши керак?» - дейди Путин.

«Сиёсий саҳнада ҳар хил қарашларга эга турли одамлар пайдо бўлиши бошқа масала. Бу яхши», - деб қўшимча қилди Путин.

Киритилди: 04:27 16.06.2021. Ўқилди: 4494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!