Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Путин дунё учун асосий хавф нима эканлигини маълум қилди

Путин дунё учун асосий хавф нима эканлигини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин улкан ишсизлик даражаси ҳамда тобора ўсиб бораётган қашшоқликни дунё учун асосий хавф деб атади.

ТАСС хабарига кўра, давлат раҳбари ушбу сўзларни G20 саммитида айтиб ўтган.

"Баъзи ижобий ҳолатларга қарамай, асосий хавф ҳали ҳам улкан даражадаги ҳамда узоқ муддатли қашшоқлик ва ижтимоий тартибсизликнинг ортиши билан тўхтаб қолган оммавий ишсизлик бўлиб қолмоқда", деди Путин.

Олдинроқ Путин G20 саммитида сўзлар экан, коронавирус сабаб бўлган ҳозирги глобал иқтисодий инқирозни "Буюк Депрессия" давридаги ҳолат билан таққослаш мумкинлигини айтганди.

Киритилди: 05:00 22.11.2020. Ўқилди: 4583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!