Совет Иттифоқи даврида НАТО иттифоқни шарққа кенгайтирмасликка ваъда берган, аммо оғзаки келишувга риоя қилмаган. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Американинг NBC телеканали журналисти Кир Симмонсга берган интервьюсида айтиб ўтди.
Мутахассислар арзирли ютуқққа эришишга кафолат бермайдилар, аммо Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган прагматик ва ўзаро уринишдан умидвор.
Путин НАТО Россия машғулотларига жавобан манёврлар ўтказаётгани ҳақида гапирганда, мухбир "НАТО қайсидир маънода мудофаада ўйнаяпти" деб таъкидлади.
“Мудофаа! Қанақа мудофаа? Совет даврида бу ҳали Горбачёв эди, Худога шукур, у тирик ва соғ-саломат, ундан сўранг. НАТОнинг шарқ томон кенгайиши бўлмайди деб ваъда қилинган. Хўш, бу ваъдалар қаерда?" - деди Путин.
Симмонс ваъдалар ёзилмаганлигини таъкидлади.
“Тўғри, улар аҳмоқни тўрт мушт билан алдашди - бизнинг мамлакатимизда одамлар шундай дейишади. Ҳаммаси қоғозга ёзилиши керак», - деди Путин.
Путин нима учун НАТО шарққа, Россия чегараларига қараб кенгайиб бораётганига қизиқди.
«Ва биз ўзимизни тажовузкор тутяпмиз, дейсиз", - дея хулоса қилди у ва Россия СССР қулаганидан кейин ҳам Ғарб учун хавф туғдирмаганлигини таъкидлаб ўтди.