Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"ПСЖ" "Реал"дан кейин бу ишни уддалаган иккинчи клуб бўлди

"ПСЖ" "Реал"дан кейин бу ишни уддалаган иккинчи клуб бўлди

"ПСЖ" кетма-кет икки мавсум Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиб, Европа футболи тарихидан ўрин олди.

Парижликлар финалда "Арсенал"ни мағлуб этиб, бош совринни ҳимоя қилди. Ўтган мавсум эса Луис Энрике шогирдлари ҳал қилувчи баҳсда "Интер"ни 5:0 ҳисобида таслим этган эди.

Шу тариқа, "ПСЖ" Чемпионлар лигаси ёки Европа чемпионлар кубогида кетма-кет икки ва ундан ортиқ марта ғолиб чиққан тўққизинчи клубга айланди.

Бунгача бу натижага "Реал", "Бенфика", "Интер", "Аякс", "Бавария", "Ливерпуль", "Ноттингем Форест" ва "Милан" эришган эди.

Қизиғи, 1992 йилда мусобақа Чемпионлар лигаси форматига ўтганидан бери фақат икки клуб кетма-кет икки ва ундан ортиқ марта чемпион бўла олган — "Реал" (2016, 2017, 2018) ва энди "ПСЖ".

Киритилди: Бугун 14:40. Ўқилди: 152 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!