Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Профилактика инспекторига пора бермоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Профилактика инспекторига пора бермоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни тахминан соат 14:30ларда Когон тумани Ички ишлар бўлими профилактика инспекторига, Шофиркон тумани Чандир маҳалласида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро Б.Б. исмли шахс ўзга бир фуқаронинг аризасини ўрганмасдан қолдириб, тўпланган ҳужжатлар юзасидан қонуний чора кўрмаслик эвазига 100 AҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтда ашёвий далил билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:03 11.09.2021. Ўқилди: 2366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!