Бугун 16 июнь, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Президентнинг онаси оғир аҳволда: Туркиядан шифокорлар жалб этилган

Президентнинг онаси оғир аҳволда: Туркиядан шифокорлар жалб этилган

Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг онаси Огулабат Бердимуҳамедованинг соғлиғи ёмонлашиб, оғир аҳволда қолмоқда. Ҳозирда у мунтазам шифокорлар назоратида деб ёзмоқда “TurkmenYurt”.

Манбанинг аниқлик киритишича, беморнинг аҳволини немис шифокорлари назорат қилишмоқда. 

“Хроника Туркменистана”нинг маълумотига кўра эса, 21 май куни туркиялик шифокорлар шошилинч равишда Ашҳободга учиб келган. Улар Истанбулдаги Mejidiýeköý Okmeýda клиникаси врачлари бўлган. 

Таъкидланишича, президентнинг онаси сурункали касалликлардан азият чекиб келган. Улар орасида юрак етишмовчилиги, панкреатит, стенокардия ва ҳоказолар бор.

 

Киритилди: 18:12 22.05.2019. Ўқилди: 7490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!