Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Президентга суиқасдда гумонланаётганларнинг сони маълум қилинди

Президентга суиқасдда гумонланаётганларнинг сони маълум қилинди

Венесуэла Ички ишлар вазирлиги раҳбари Нестор Реверолнинг твиттерда маълум қилишича, мамлакат президенти Николас Мадурога суиқасд уюштиришда гумон қилинганларнинг сони 25 кишини ташкил этмоқда.

"Кун" манбасининг хабар беришича, унинг сўзларига кўра, бугунги кунга келиб полиция томонидан саккиз нафар гумонланувчи ушланган.

Аввалроқ, Венесуэлада Мадурога қилинган суиқасд иши бўйича икки нафар депутат дахлсизликдан маҳрум бўлганлиги хабар қилинганди.

Таъкидланишича, Венесуэла миллий таъсис йиғилиши ўзининг махсус мажлисида парламентдаги мухолифат депутатлари Хулио Борхес ва Хуан Рекесенсни парламентлик дахлсизлигидан маҳрум қилди.

 

Киритилди: 09:29 10.08.2018. Ўқилди: 1292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!