Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Президент "Ўзчармсаноат" раиси Акбар Султановни ишдан олишга кўрсатма берди

Президент "Ўзчармсаноат" раиси Акбар Султановни ишдан олишга кўрсатма берди

Тошкент вилоятидаги йиғилишда "Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси Акбар Султановни лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.

Пойабзал ишлаб чиқаришда мода ва дизайн тез ўзгармоқда. Корхоналаримиз ҳозирдан замон талабига мос ҳолда ишламаса, нафақат ташқи, балки ички бозорда ҳам рақобат қила олмаслиги таъкидланди.

Лекин «Ўзчармсаноат» уюшмаси раҳбарияти соҳага янгилик олиб кирмагани, пастга тушиб ишламагани танқид қилинди.

Пойабзал ишлаб чиқарадиган 972 та корхонадан 378 таси фаолиятини тўхтатган бўлса, яна 120 таси қувватини ярмидан ҳам фойдаланмаяпти. Қолип, боғич, фурнитура бўйича ҳалигача импортга боғлиқлик бор.

Оқибатда ўтган йили экспорт бўйича ваъда қилган 250 миллион долларнинг 40 фоизи ҳам таъминлангани йўқ. Уюшманинг бу йилги ишлаб чиқариш ва экспорт режаси ҳам қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси А.Султоновни лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.

Киритилди: Бугун 15:46. Ўқилди: 603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!