Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Президент Трамп Америка қудратининг ҳар бир элементидан фойдаланишга тайёр"

"Президент Трамп Америка қудратининг ҳар бир элементидан фойдаланишга тайёр"

АҚШ яқин кунларда Венесуэла президенти Николас Мадурони ҳокимиятдан ағдариши мумкин, деб хабар бермоқда Reuters.

Америкалик мулозимларга кўра, АҚШ Венесуэлага қарши операциянинг янги босқичини бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.

“Президент Трамп мамлакатимизга гиёҳванд моддаларнинг кириб келишини тўхтатиш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш учун Америка қудратининг ҳар бир элементидан фойдаланишга тайёр”, деди аноним амалдор.

АҚШ Мадуро ҳукуматини Америкага наркотик етказиб беришда айбламоқда. Венесуэла президенти эса бу даъволарни рад этган.

Киритилди: 21:55 23.11.2025. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!