Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Президент рафиқасининг “маршрутка”да юриши қизғин муҳокама қилинмоқда

Президент рафиқасининг  “маршрутка”да юриши қизғин муҳокама қилинмоқда

Ижтимоий тармоқларда Қирғизистон собиқ президентининг рафиқаси Раиса Атамбаева жамоат транспортида юриши тасвирга олинган суратлар пайдо бўлди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Хабарда ёзилишича, суратларда Атамбаева жамоат транспорти бекатида тургани ва “маршрутка”да ўтиргани акс этган.

Қирғизистонликлар ушбу сурат остида кўплаб изоҳлар ёзишмоқда.

Аксарият фойдаланувчилар бу “халқ билан яқинлик” собиқ президентнинг мол-мулки ҳибсга олиниш билан боғлиқ, деган тахмин қилишди.

Бу суратлар юзасидан Алмазбек Атамбаевнинг маслаҳатчиси Кундуз Жолдубаева изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, Атамбаева эҳтимол ишга кетаётганда тасвирга олинган. Чунки у Қирғизистон давлат тиббиёт академиясида дарс беришда давом этмоқда. Маслаҳатчи Атамбаеванинг жамоат транспортида юриши мол-мулк ҳибсга олиниши билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

Киритилди: 06:34 08.10.2019. Ўқилди: 5803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!