Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзоланди.
Унга кўра, 2020 йил 1 сентябрдан пенсия ва нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилади.
Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм этиб белгиланди. Бунда ўртача пенсия миқдори 764 минг сўмдан 841 минг сўмгача ошади.
Пандемия даврида бу нима беради?
2,8 млн кексалар, 687 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар, 210 мингдан ортиқ боқувчисини йўқотган шахслар моддий қўллаб-қувватланади
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларига 2020 йил охиригача бюджетдан қўшимча 2,5 трлн. сўм йўналтирилади.