Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Президент коронавирусдан ҳеч ким ўлмаслигини айтди. Аммо...

Президент коронавирусдан ҳеч ким ўлмаслигини айтди. Аммо...

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатда ҳеч ким коронавирусдан ўлмаслигига ваъда берди. 

"Хавотир олишмасин. Мамлакатимизда ҳеч ким коронавирусдан ўлмайди. Бу ҳақда омма олдида айтаман. Бунга қатъий ишонаман. Одамлар қўрқяпти. Шунинг учун уларга айтмоқчиман: мамлакатимизда бирорта ҳам инсон коронавирусдан ўлгани йўқ. Бирорта ҳам! Улар ўзларида аниқланган "сурункали касалликлар гулдастаси"дан ўлди”, деди у.

Лукашенконинг сўзларига кўра, одамлар юрак ва ўпка етишмовчилиги, қандли диабетдан вафот этмоқда.

“Яна шундай ташхислар борки, ҳатто ўқишга қийналаман. Бунга коронавирус ҳам қўшиляпти», — деди Беларусь президенти.

У Минск коронавирусга қарши халқаро тажрибадан келиб чиқаётганлигини айтди. Лукашенконинг билдиришича, беларусь шифокорларида коронавирусни даволаш учун дорилар жамланмаси мавжуд.

Охирги маълумотларга кўра, Беларусда COVID-19 коронавирусига чалинганлар 2578 кишини ташкил этади, 26 киши вафот этган.

Киритилди: 20:30 13.04.2020. Ўқилди: 4454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!