Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Президент: "Жаҳаннам золимларни куйдириб қасос олади"

Президент: "Жаҳаннам золимларни куйдириб қасос олади"

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Истанбулдаги бир нечта лойиҳалар очилиш маросимидаги нутқида Миср ҳукумати ва судига хитоб қилиб: «Жаҳаннам золимларни куйдириб қасос олади», деди. Бу ҳақда «Анадолу» хабар берди. 

Эрдоған Мисрнинг биринчи демократик йўл билан сайланган, одил президентининг вафотини «Шарафли хотима», деб сифатлади. 

Эрдоған: «Мурсий суд залида 25 дақиқа ўлим билан курашиб ётаркан Мисрнинг золим ҳукумати ҳам, суди ҳам шифокор чақирмади, бошқа бир ҳаракат ҳам қилмади. Унинг ўлимини кутиб ўтирди», деди.

Олдинроқ The Independent нашри Миср ҳукуматини жаноб Мурсийни ўлимида айбдор экани ҳақида мақола эълон қилганини хабарини берган эдик. 

Киритилди: 15:47 21.06.2019. Ўқилди: 3304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!