Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларга янги муҳит олиб кириш ва “маҳалла еттилиги” фаолиятини янгича ташкил қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилда туманларга ўртача 250 миллиард сўмдан, маҳаллаларга эса 5,5 миллиард сўмдан маблағ берилгани таъкидланди. Туман ҳокимлари ва маҳалла раисларининг тушум бўйича ваколатлари кенгайтирилиши натижасида ҳудудларда қоладиган қўшимча даромад икки баробаргача кўпайган.
Натижада туманларда ўртача 22 миллиард сўмдан қўшимча маблағ қолган, маҳалла бюджетига эса ўртача 150-200 миллион сўм тушган.