Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Президент: «Бир бўлсак, ягона халқ сифатида улкан мақсадларимизга етамиз»

Президент: «Бир бўлсак, ягона халқ сифатида улкан мақсадларимизга етамиз»

«Бугун сизларга, сизлар орқали бутун эл-юртимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман.

Бугун тарихнинг ўзи, ҳаётнинг ўзи зиммамизга буюк бир масъулиятни юкламоқда.

Жонажон Ватанимиз бугун янгича сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий, маънавий муносабатлар асосида яшаб, меҳнат қилаётган, мустақил фикрлайдиган, озод ва эркин инсонлар диёрига айланмоқда.

Бир бўлсак, ягона халқ, ягона миллат бўлиб ҳаракат қилсак, кўзлаган улкан мақсадларимизга албатта етамиз!

Мен бу йўлда мард ва олижаноб халқимизга ишонаман! Ўзбекистоннинг беқиёс кучи ва имкониятларига, азиз ёшларимизнинг азм-у шижоатига ишонаман!

Фурсатдан фойдаланиб, эл-юрт манфаати, Ватан тақдирини ўйлаб, муқаддас заминимизнинг асл фарзандлари, фидойи посбонлари бўлиб, ўзини аямасдан, сидқидилдан меҳнат қилаётган сиз, азизларга, бунёдкор халқимизга чин дилдан миннатдорчилик билдираман»,
— деди Президентимиз Мурожаатнома якунида.

Киритилди: Бугун 13:43. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!