Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Пойтахт метросининг яна 19 та бекатида кассалар ёпилади

Пойтахт метросининг яна 19 та бекатида кассалар ёпилади

Тошкент метрополитенида тўлов тизимида шаффофликни таъминлаш, кассалар олдида юзага келадиган тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда йўловчиларга қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида кассаларни босқичма-босқич ёпиш ҳамда йўловчиларга янада қулай тўлов тизими яратиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Пойтахт метроси маъмурияти шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини яна 19 та метро бекатларидаги кассалар ёпилиши режалаштирилганлиги ҳақида огоҳлантирмоқда (2025 йилнинг июл ойида 13 та бекатда кассалар ёпилган, -таҳр.). Мазкур кассалар жорий йилнинг 1 феврал санасидан бошлаб кетма-кетликда ўз фаолиятини тўхтатади ҳамда кассалар ўрнига бир марталик QR-чипта берувчи инфокиоскалар ўрнатилади.

Маълумот учун, ҳозирда Тошкент метрополитенида электрон тўлов тизимлари босқичма-босқич кенгайтириб борилмоқда.

Жумладан, йўловчиларга:

  • банк карталари орқали тўлов;
  • транспорт карталари орқали тўлов;
  • юзни таниб олиш (Face ID);
  • кафт орқали тўлов (Palm pay);
  • мобил иловалар орқали тўлов каби 10 дан ортиқ замонавий ва қулай тўлов усулларидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг кузида Тошкент метрополитенида электрон тўлов тизимлари кўпайгани ва касса операторларига талаб камайгани сабабли 204 та шундай иш ўринлари тугатилган эди.

Киритилди: 23:22 30.01.2026. Ўқилди: 255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!