Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Порошенконинг аҳволи оғирлашди

Порошенконинг аҳволи оғирлашди

Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенконинг аҳволи кескин ёмонлашди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Марина Порошенко маълум қилди.

«У касалхонада, комплекс муолажа олмоқда. Афсуски, унинг қони ҳолати ёмонлашди – жудаям қуюқлашиб кетган. Шифокорлар ҳаттоки таҳлил ҳам олишолмаяпти», — деди у.

Порошенконинг қизи Евгения ҳам коронавирус юқтирган бўлиб, унинг ҳолати яхшилиги айтилмоқда. Пётр Порошенкода ўпканинг икки томонлама шамоллаши аниқланган.

Пётр Порошенко коронавирус юқтирганлиги ҳақида сентябрь охирларида маълум бўлганди. У коронавирусга топширган тести мусбат чиққани ва уйида даволанаётганини маълум қилганди. 3 октябрь куни эса шифохонага ётқизилганди.

Киритилди: 19:05 07.10.2020. Ўқилди: 3595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!