Президент Пётр Порошенко Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган қироллиги Қироличаси Елизавета IIни туғилган куни билан табриклади.
Бу ҳақда Украина давлати раҳбарининг “Facebook” саҳифасида маълум қилинди, дея хабар берди “segodnya.ua”.
"Мен Украина халқи ва ўзим номимдан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия халқини қиролича Елизавета IIнинг туғилган куни муносабати билан муборакбод этаман.
Сизларга чин дилдан сиҳат-саломатлик ҳамда тинчлик, осойишталик ва фаровонлик тилайман.
Туғилган кунингиз билан, Зоти олиялари!”, деб ёзган Порошенко.