Polymarket Sports платформаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган барча 48 та терма жамоанинг чемпионлик имкониятларини фоизларда баҳолаб чиқди. Унга кўра, Испания терма жамоаси турнирнинг асосий фаворити сифатида эътироф этилмоқда.
Топ-10 фаворитлар:
17% — Испания
16% — Франция
11% — Англия
10% — Португалия
9% — Бразилия
8% — Аргентина
5% — Германия
4% — Нидерландия
3% — Норвегия
2% — Япония, Колумбия, Бельгия
Бошқа жамоалар: Рўйхатда Марокаш (1,5%), АҚШ (1,2%), Швейцария (1,2%), Уругвай (1,1%) ва Мексика (1,1%) каби жамоалар ўрин олган.
Қолган иштирокчилар, жумладан Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам чемпионлик имкониятлари 0,1% деб баҳоланган.