Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Польшада рекорд катталикдаги лаққа балиқ тутилди

A A A
Польшада рекорд катталикдаги лаққа балиқ тутилди

Польшанинг Тихи шаҳрида яшовчи Шимон Нововейский рекорд ўлчамдаги лаққа балиқни қармоққа тутди. Балиқчи ижтимоий тармоқларда ўз ўлжасининг суратларини жойлаб, балиқ 100 кгдан оғирроқ ва узунлиги 260 сантиметрлигини маълум қилган. Унинг айтишича, у лаққа балиқни сувдан чиқариб олишдан олдин у билан анча олишишига тўғри келган. 

Ушбу лаққа балиқ Польшада қачондир бўлса ҳам тутилган лаққа балиқлардан энг каттаси бўлиб, у мамлакат жанубидаги Рибницкий кўрфазида яшаган.

Балиқчининг фикрича, яқин орадаги электр станциясидан чиқувчи илиқ сув катта балиқларнинг янада ўсишига олиб келади.

Manba: kun.uz

Киритилди: 05:13 21.10.2018. Ўқилди: 3085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!