Варшава "Patriot" тизимлари учун Киевга ракеталар етказиб берилгани ҳақидаги танқидларга жавобан, 2022 йилдан бери Украинага кўрсатилган ҳарбий ёрдам маълумотларини махфийликдан чиқарди.
Полша ўнг мухолифати Варшава Киевга "Patriot" ҲҲМ тизимлари учун ракеталарни яширинча топширганликда даъво қилмоқда. Мухолифат ҳукуматни Полшанинг мудофаа қобилиятига путур етказишда айблади.
Ҳукумат бу эътирозларни рад этиб, Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорлар президент иштирокида қабул қилинишини таъкидламоқда.
Шу билан бирга, Мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камыш ушбу айбловларга жавобан 2022 йилдан бошлаб Украинага қурол-яроғ топширилиши бўйича барча маълумотларни эълон қилишга ваъда берди.