Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Полициячлар уларга танбеҳ берган эркакни отиб ташлашди

A A A
Полициячлар уларга танбеҳ берган эркакни отиб ташлашди

Москвада икки нафар полициячи уларга танбеҳ берган йўловчини отиб ташлашди, дея хабар берди “zelv.ru”.

"МК"га маълум бўлишича, воқеа якшанба куни ярим кечада Дербеневск кўчасида содир бўлган. 25 ёшли Пятигорск фуқароси кўча бўйлаб юриб, травматик қуролдан ҳавога ўт очаётган икки нафар милиция ходимига танбеҳ берган. Шундан сўнг полициячилар ўт очишни тўхтатиш ўрнига эркакни нишонга олишган. Таъкидланишича, жабрланувчининг кўкрак, қорин ва бошқа бир нечта аъзоларига жароҳат етказишган. Оқибатда у касалхонага ётқизилган.

Тезкор қидирув ишлари натижасида жиноятчиларнинг кимлиги аниқланган. Улар Даниловск туманида фаолият юритувчи патруллар бўлган. 34 ёшли лейтенант ва 33 ёшли катта сержант. Тергов жараёни эса давом этмоқда.

Киритилди: 12:22 03.10.2018. Ўқилди: 1346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар